воскресенье, 16 марта 2014 г.

Тошлоқдаги ёшлар фестивалида Фарғона ҳокими иштирок этди

Фарғона вилоятининг Тошлоқ туманида «Биз – буюк юрт фарзандларимиз!» шиори остида ёшлар фестивали бўлиб ўтди. Бу ҳақда 14 март, жума куни ЎзА хабар берди. «Вилоят ҳокимлиги томонидан ташкил этилган фестивалда Президентимиз раҳнамолигида ёшлар учун яратилаётган кенг шароит ва имкониятлар самарасида ўғил-қизларимиз илм-фан, маданият, спорт ва бошқа соҳаларда халқаро миқёсда улкан ютуқларга эришаётгани таъкидланди», – дейилади хабарда. «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати Фарғона вилояти кенгаши раиси Шерзод Раҳимовнинг сўзларига кўра, «бугунги фестивалда ҳам ёшларимиз Ватан тақдирига дахлдорлик туйғуси билан меҳнат қилаётгани, фаол ва ташаббускор эканини яна бир бор намоён этди». «Таниқли ва ёш хонандалар иштирокидаги концерт дастури фестивалга ўзгача завқ бағишлади. Тадбирда Фарғона вилояти ҳокими Ш.Ғаниев сўзга чиқди», – деб ёзади ЎзА

Комментариев нет:

Отправить комментарий