воскресенье, 16 марта 2014 г.

Тошкентда «ораста қизлар»нинг «оммавий маданият»дан келадиган салбий таъсирлар борасидаги билимлари баҳоланди

Тошкент давлат иқтисодиёт университетида «Ораста қизлар» кўрик-танлови ўтказилди. Бу ҳақда 14 март, жума куни ЎзА хабар берди. «Университет миқёсида ўтказилган ушбу кўрик-танлов кенг дунёқараши, салоҳияти ва ҳаё-ибоси билан бошқаларга ибрат бўлаётган иқтидорли қизларни қўллаб-қувватлаш, уларни янги ижодий марралар сари руҳлантиришга хизмат қилади», – деб ёзади ЎзА. Соғлом бола йилига бағишлаб ўтказилган танловда қатнашган еттита жамоанинг «оммавий маданият»нинг салбий таъсири, «Соғлом она – соғлом бола» дастури, никоҳдан олдинги тиббий кўрикдан ўтишнинг аҳамиятига оид билимлари, қизларнинг касб-ҳунар эгаллаши, маънавияти ва маданияти каби мавзулардаги кўргазмали чиқишлари тегишли мезонлар асосида баҳоланди. Хабарда танлов ғолиблари, улар қандай тақдирлангани ҳақида маълумот берилмаган

Комментариев нет:

Отправить комментарий