O'zbekiston Respublikasining dini, irqi, millati, ijtimoiy kelib chiqishidan qattiy nazar hududda yasho'vchi yoshlarning huquqlari va erkinliklarini himoya qilishga qaratilgan muallifning "18 yoshga to'lmagan voyaga yetmaganlar huquqlari" blogi. Siyosiy ahborotlardan holi ahborot portali.Unda bugungi kunda huquqlari buzilayotgan yoshlar va ularning istak kechmishlari haqida hikoya qilamiz.
вторник, 5 ноября 2013 г.
АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси вакиллари пахта далаларидан “кир қидиришган”
“Охирги пайтларда Америка дипломатия миссияси ходимлари, шу жумладан, етарли даражада юқори мартабали амалдорлари пахта майдонларига чиқишмоқда”, деб ёзади 12news.uz сайтида Даврон Мамадалиев.
Сайтда ёзилишича, улар ўзларининг “тирноқ орасидан кир қидириш” вазифасидан келиб чиқиб майда-чўйда нарсаларни излашган. “Шуни алоҳида қайд этиш керакки, яқин-яқинлардан бери АҚШ бизнес доиралари изми билан бир қатор “инсон ҳуқуқи ташкилотлари” Ўзбекистонда гўёки болалар меҳнатидан фойдаланилмоқда, деган ахборотни тарқатишга киришишди, улар шу йўл билан дунё пахта бозоридан жиддий рақобатчисини чиқариб юборишга интилишмоқда”, дейилади материалда.
Сайтда келтирилишича, ана шундай асоссиз айбловларнинг олдини олиш мақсадида бу соҳада ваколатли бўлган Халқаро меҳнат ташкилоти вакиллари Ўзбекистонга таклиф қилинган. Уларга Ўзбекистон пахта далаларидаги вазият ҳақида ўзлари ишонч ҳосил қилишлари учун шарт-шароитлар яратилган.
Материалда ёзилишича, ХМТ мутахассислари хулосаси америкаликлар хоҳлагандек бўлиб чиқмаслиги боис пахта йиғим-терими бошланиши билан Тошкентдаги элчихона вакиллари ҳеч ким таклиф қилмаса-да, пахта далаларига чиққан. “Уларнинг пахта далаларида болаларни кўриш иштиёқи ХМТ вакиллариникидан кўра ортиқ эди”, дейилади мақолада.
Мақола муаллифининг фикрича, Америка дипломатларининг мақсади ўзлари назоратидаги “инсон ҳуқуқлари ташкилотлари”ни Ўзбекистонда болалар меҳнатидан фойдаланилаётгани ҳақидаги маълумотлар билан қуроллантиришдир.
Муаллифнинг ёзишича, америкаликларнинг Ўзбекистондаги инсон ҳуқуқларига оид масала юзасидан “хавотир” билдириши фақатгина тижорат мақсадини кўзлаган. “Маълумки, АҚШ дунёдаги йирик пахта экспорт қиладиган мамлакатдир. Шунга қарамай кейинги вақтларда кўплаб мамлакатлар сифатли ва анча арзон бўлган Ўзбекистон пахтасини харид қилдириш истагини билдирмоқда, бу америкаликларга тўғри келмайди”, дейилади мақолада.
Подписаться на:
Комментарии к сообщению (Atom)
Комментариев нет:
Отправить комментарий