O'zbekiston Respublikasining dini, irqi, millati, ijtimoiy kelib chiqishidan qattiy nazar hududda yasho'vchi yoshlarning huquqlari va erkinliklarini himoya qilishga qaratilgan muallifning "18 yoshga to'lmagan voyaga yetmaganlar huquqlari" blogi. Siyosiy ahborotlardan holi ahborot portali.Unda bugungi kunda huquqlari buzilayotgan yoshlar va ularning istak kechmishlari haqida hikoya qilamiz.
четверг, 7 ноября 2013 г.
Истеъдодли ёшлар кўргазмаси
Пойтахтимиздаги “Кўргазма савдо маркази” мажмуасида “Ватан тараққиётига менинг ҳиссам” мавзусида республика кўргазмаси очилди. Унда мамлакатимизнинг барча ҳудудларидан келган ёш тадбиркорлар, ҳунармандлар ва фермерлар ўз маҳсулотларини намойиш этмоқда.
Кўргазма Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 4 мартдаги тегишли қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш борасидаги чора-тадбирлар Дастури доирасида Савдо-саноат палатаси, “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати, Республика “Ҳунарманд” уюшмаси ҳамда қатор вазирлик ва идоралар, ташкилот ва муассасалар ҳамкорлигида ташкил этилди.
Ҳудудий ва республика босқичларидан иборат мазкур кўргазма мамлакатимиз ёш тадбиркор, ҳунарманд ва фермерларининг намунали тажриба ва ютуқларини оммалаштириш, ёшларнинг кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликка қизиқишини кучайтириш, уларнинг ташаббускорлик, бунёдкорлик ва ижодий фаолиятини кенгайтиришга хизмат қилади. Кўргазманинг ҳудудий босқичлари жорий йилнинг апрель ойидан сентябрь ойигача давом этиб, уларда 650 дан ортиқ ёш иштирок этди. Фаолияти энг намунали деб топилган 35 ёшгача бўлган 140 нафар тадбиркор, ҳунарманд ва фермер республика босқичига йўлланма олди. Кўргазмалар давомида 7 мингдан ортиқ аҳоли, асосан ёшлар ёш уста ва тадбиркорларнинг маҳсулотлари билан танишди.
Кўргазманинг республика босқичи очилишида “Камолот” ЁИҲ марказий кенгаши раиси Б.Ғаниев, Республика “Ҳунарманд” уюшмаси раиси М.Қурбонов, Ўзбекистон Фермерлари кенгаши раисининг ўринбосари Т.Бозоров ва бошқалар Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида яратилган кенг шароитлар туфайли кўпгина йигит-қизлар ўз ишларини йўлга қўйиб, рақобатбардош маҳсулот ишлаб чиқараётгани ва аҳолига сифатли хизмат кўрсатаётганини таъкидлади. Шу билан бирга, улар миллий ва хорижий кўргазма, кўрик-танловларда мунтазам ва муваффақиятли иштирок этиб, ўз меҳнатсеварлиги, ижодий салоҳияти билан жамоатчилик эътиборини қозонмоқда, тенгқурлари учун ибрат бўлаётир.
Эътиборлиси, мазкур кўргазма аввалгиларидан иштирокчилар сони, маҳсулотлар сифати ва хизматлар турининг кенглиги, янги тадбиркорлик йўналишлари билан ажралиб туради. Жумладан, кўргазма иштирокчилари орасида нафақат тадбиркорлар, балки қишлоқ хўжалиги, чорвачилик, мева-сабзавотчилик маҳсулотларини етиштириш ва қайта ишлаш билан шуғулланаётган қишлоқ соҳибкорларини ҳам кўриш мумкин. Халқ ҳунармандлари ўз маҳсулотлари билан кўпчилик меҳмонлар эътиборини тортмоқда. Кўргазманинг алоҳида стендлари янги лойиҳа ва хизмат турларини намойиш этаётган молия-банк муассасалари, консальтинг марказлари ва жамоат ташкилотларига бағишланган.
Андижон вилояти Шаҳрихон туманидан келган ёш ҳунарманд Саидхон Алихўжаев пичоқчи усталар сулоласининг саккизинчи авлоди вакили. Уста оила аъзолари билан биргаликда аждодларимизнинг кўп асрлик анъаналарини давом эттириб, нафақат оддий пичоқ, балки чинакам санъат асарлари яратмоқда.
– Қадим касблардан бири бўлмиш пичоқчилик ҳунари вакили бўлганимдан ва оиламиз ишини давом эттираётганимдан фахрланаман, – дейди С.Алихўжаев. – Пичоқ ясаш маҳорати кўп йиллик астойдил меҳнат билан орттирилади, юқори эътибор ва диққатни талаб этади. Кўргазмада биринчи бор иштирок этишим. Ўз ишларимни намойиш этиш имконияти пайдо бўлганидан хурсандман.
Бухоро вилоятида болалар, эркаклар ва аёллар кийимини ишлаб чиқараётган “Burda lyuks terkstil” хусусий корхонаси маҳсулотлари билан танишаётганлар кўп. Кўркам, хушбичим, давр талабларига жавоб берадиган бу либослар ҳеч бир жиҳатдан импорт маҳсулотларидан қолишмайди, нархи ҳам нисбатан арзон. Корхона директори Истам Омоновнинг айтишича, ўтган йили у мамлакатимизда хусусий корхона ташкил этиш учун яратилаётган кенг имкониятлардан фойдаланишга қарор қилган. “Қишлоқ қурилиш банк” очиқ акциядорлик-тижорат банкидан кредит олиб, ёш тадбиркор замонавий жиҳозларни харид қилди ва маҳсулот ишлаб чиқаришни йўлга қўйди, ўндан ортиқ фуқарони иш билан таъминлади. Корхонада ишлаб чиқарилаётган кийимларга талаб катта. Корхона маҳсулотини экспорт қилиш бўйича музокаралар олиб борилмоқда.
Кўргазманинг яна бир эътиборли жиҳати, ҳам ёш тадбиркорлар, ҳам ўз бизнесини энди йўлга қўяётган ёки ўз ишини очишни истаётган иштирокчилар учун фойдали ўқув-семинарлари ташкил этилаётганидир. Бу тадбирларда тадбиркорлар учун жорий этилган имтиёз ва енгилликлар, уларни қўллаб-қувватлашга доир лойиҳалар, тадбиркорлик фаолияти давомида юзага келиши мумкин бўлган муаммо ва камчиликларнинг олдини олиш бўйича маълумот ва тавсиялар берилмоқда. Бундан ташқари, ўз ишида муваффақиятга эришган ёш тадбиркорлар маҳорат сабоқлари ўтказиб, ўз тажрибаси ва қимматли амалий маслаҳатлари билан ўртоқлашмоқда.
Икки кунлик кўргазма якунида “Йилнинг энг намунали ёш тадбиркори”, “Йилнинг энг намунали ёш фермери”, “Йилнинг энг намунали ёш ҳунарманди” йўналишларида ғолиблар аниқланиб, диплом ва қимматли совғалар билан тақдирланади.
Подписаться на:
Комментарии к сообщению (Atom)
Комментариев нет:
Отправить комментарий