Пойтахтимизда тадбиркор ёшларни қўллаб-қувватлаш ва ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш бўйича маслаҳат маркази иш бошлади.
Шу муносабат билан ташкил этилган тадбирда тижорат банклари мутахассислари, ҳуқуқшунослар, «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати фаоллари, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ўқитувчи ва ўқувчилари иштирок этди.
Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар иқтисодиётимизни изчил ислоҳ этиш ва тадрижий ривожлантириш имконини бераётир. Шу билан бирга, иқтисодиётнинг реал сектори тармоқлари ва корхоналарига ёрдам кўрсатиш, аҳоли, хусусан, ёшларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, уларнинг тадбиркорликка оид ташаббусларини рағбатлантириш ҳам доимий эътиборда.

Касб-ҳунар коллежларида таҳсил олаётган йигит-қизларнинг бизнесга оид билимларини мустаҳкамлашга кўмаклашадиган мазкур марказда ёшларга ҳуқуқий, иқтисодий, ахборот технологиялари, маркетинг, давлат ташкилотлари билан ишлаш йўналишларида «тенгдош – тенгдошга» тамойили асосида ахборот-маслаҳат хизматлари кўрсатилади.
– Юртимизда ёшларнинг ўз иқтидорини намоён этиши учун барча шарт-шароит яратилган, – дейди марказ раҳбари Бобур Шокиров. – Ушбу марказ ҳам иқтидорли ёшларни бирлаштириш, амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларда уларнинг фаол иштирокини таъминлаш, ўз бизнесини бошлаётган тенгдошларимизга бирламчи маслаҳатлар бериш билан шуғулланади.
Manba uza.uz




Комментариев нет:
Отправить комментарий